Доллар ва евро курси кескин пасайди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 3 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Долларнинг курси ўтган ҳафтага нисбатан -13,94 сўмга тушди ва 8100,92 сўмни ташкил қилди. Евро курси 63,42 сўмга тушиб, 9976,28 сўмга етган. 1 Россия рубли 0,54 сўмга арзонлаб, 141,67 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter