Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг қиммат уй сотилади. Бу уйда қирол яшаган (фото)

Дунёдаги энг қиммат уй сотилади. Бу уйда қирол яшаган (фото)

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Дунёдаги энг қиммат уй сотувга қўйилди, деб хабар бермоқда «Life.ru». Умумий майдони 1672 квадрат метр, 14 гектар ери бор ушбу маскан («Villa Les Cedres») Ложувард қирғоқ (Франция) дам олиш зонаси ҳудудида жойлашган.

Уйни сотувга шу пайтгача унга эгалик қилиб келган «Grand Marnier» ликёр бизнеси асосчиси қўйди. Нархи — 411 миллион доллар.

Бинони 1830 йилда қуришган, 1850 йили атрофидаги ерлари билан қўшиб сотиб олган мэр зайтун етиштириш билан шуғулланган. 1904 йилга келиб эса бино Бельгия қироли Леопольд II ихтиёрига ўтди.

Уйда банкетлар зали, 14 та ётоқхона, ҳудудида сунъий кўл ва каттагина отхонаси бор.

Бу ерда дунёдаги энг яхши боғлардан бири ҳам жойлашган, 15 минг тупдан ортиқ дарахт ва тропик ўсимликлар етишитирувчи 20 та иссиқхонаси бор.

Уйни сотиб олган киши машҳур бастакор Эндрю Ллойд Уэббер ҳамда «Microsoft» асосчиларидан бири — Пол Аллен билан қўшни бўлади.

«Қирол уйи»нинг кутубхонасида сақланаётган ботаника ва табиий фанларга оид китобларнинг ўзи 3 мингтадан ошади. Маълумотларга қараганда, кутубхонада 1640 йилда босилган, нархи бир неча юз минг евро турувчи китоб ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг