Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди

Фото: AppleInsider

Brand Finance дунёнинг 2026 йилдаги энг қиммат брендлари рейтингини эълон қилди.

Рейтингни Apple бошқармоқда — технологиялар гиганти 607,6 млрд долларга баҳоланди. «Apple бренди 6 фоизга қимматлашди», — дейилади Brand Finance ҳисоботида.

Бундан ҳам юқорироқ қимматлашишга Microsoft эришди. Рейтингда иккинчи ўринни банд этган компания бренди 565,2 млрдга баҳоланди. Учинчи ўринда — Google (433,1 млрд доллар).

Кейинги ўринларда: Amazon (369,9 млрд доллар) ва Nvidia (184,3 млрд доллар). Брендлар рейтингида ўтган йили тўққизинчи ўринни эгаллаган Nvidia икки карра қимматлаб, TikTok, Walmart, Samsung ва Facebookни ортда қолдирди.

Шунингдек, таҳлилчилар YouTubeни дунёдаги энг кучли бренд деб ҳисоблашди, WeChat (Хитой) бу борада иккинчи ўринда. «Кучлилар» рейтингида Google ва LEGOни қувиб ўтган Microsoft учинчи ўринни банд этди.

Энг қиммат брендларнинг ярмидан кўпи АҚШ компанияларига тегишли, 15 фоизи — Хитой, 5,6 фоизи — Германия брендлари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг