Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳри маълум қилинди

Дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳри маълум қилинди

Фото: Bloomberg.

Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли дунёда ҳавони ифлослантирувчи моддаларнинг энг юқори даражасига эга.

Расмийларнинг уларнинг сонини қисқартириш чоралари ўз самарасини бермаяпти, деб ёзади Bloomberg экологлар ва Швейцариянинг  IQ Air компанияси маълумотларига асосланиб.

Янги Деҳлида ҳаво сифати ифлосланиши индекси 346 га, Мумбайда 177 га етди. IQ Air маълумотларига кўра, Ҳиндистон пойтахтида майда заррачалар концентрацияси ҳар кубометр ҳавода 296 микрограммни ташкил қилган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган хавфсиз даражадан деярли 20 баравар юқори.

Чикаго университети тадқиқоти шуни кўрсатдики, ифлос ҳаводан нафас олиш ҳиндларнинг умрини ўртача 5,3 йилга қисқартиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг