Қирғизистоннинг икки собиқ президенти қидирувга берилди
Қирғизистоннинг собиқ президентлари Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиев қидирувга берилди, дея хабар бермоқда 24.kg нашри.
Собиқ президент Асқар Акаев Канаданинг Камеко компанияси билан шартнома тузишда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлиги учун қидирувга берилган. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, собиқ бош вазирлар Турсунбек Чингишев ва Апас Жумагулов ва «Қирғизалтын»нинг собиқ раҳбари Дастан Саригуловга нисбатан терговлар тўхтатилган. Бунга иш муддатининг чўзилиб кетгани сабаб қилиб келтирилган.
Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев 2005 йилги инқилоб натижасида кетган бўлса, Бакиев бундай тақдирга 5 йилдан сўнг дучор бўлганди. Акаев Россиядан, Бакиев эса Беларусдан қўним топган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter