Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби юритилади

Энди фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби юритилади

Фото: «Xabar.uz»

«Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Марказлар фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминлайди.

Қарорга кўра, бир ой муддатда фермер хўжаликларида соддалаштирилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, у Марказлар ва фермер хўжаликларига бепул тарқатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг