Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кекса араб ҳукмдори вафот этди

Энг кекса араб ҳукмдори вафот этди

Фото: «AP Photo / Fethi Belaid/Pool»

Америка Қўшма Штатларида энг кекса араб ҳукмдори, 91 ёшли Қувайт амири Сабаҳ IV ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Қувайт давлат телевиденияси эфирида вазир Али ал Жараҳ ас Сабаҳ хабар берди.

Июль ойида давлат раҳбари Миннесота штатидаги клиникалардан бирига ётқизилганди. Шифохонада уни операция қилишган (айрим маълумотларга кўра, амирнинг иккита ўсмаси олиб ташланган).

Шундан сўнг Қувайт ҳукумати Сабаҳ IV нинг соғлиги барқарорлиги ва тузалаётгани ҳақида бир неча марта хабар берди. Шу билан бирга, Сабаҳ IV нинг укаси ва валиаҳд шаҳзода Наваф ал Аҳмад ал Жобир ас Сабаҳ вақтинча амир вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шайҳ Сабаҳ ал Аҳмад ал Жобир ас Сабаҳ 2006 йил январдан бери Қувайтни бошқариб келаётганди. Бунгача бош вазир лавозимини эгаллаган. Аввалроқ эса бир неча ўн йиллар давомида мамлакатнинг ташқи сиёсат идорасига бошчилик қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг