Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг пухта смартфонлар аниқланди (фото, видео)

Энг пухта смартфонлар аниқланди (фото, видео)

JerryRigEverything ники остида танилган блогер Зак Нелсон ўз синовлари асосида энг чидамли смартфонларни аниқлади. Махсус роликни ўзининг YouTube-каналида жойлаштирди.

Смартфонларнинг таъмирга яроқлилиги ва пухталигини ўрганишга ихтисослашган муаллифнинг айтишича, AGM H5 — корпуси энг пишиқ смартфон. Нелсон ўз тести давомида бу қурилмани қўлидаги воситалар ёрдамида синдира олмади.

AGM H5

Энг мўрт корпусли смартфон — осонгина иккига бўлинган Asus ROG Phone 6 Pro бўлди.

Asus ROG Phone 6 Pro

Энг таъмирбоп смартфон сифатида блогер Google Pixel 7 Pro ни ажратиб кўрсатди. Бу қурилманинг ички қисмига кириш осон, дисплейи ечилса кифоя.

Google Pixel 7 Pro

Шунингдек, мутахассис орт қопқоғи тез очилувчи iPhone 14ни таъмирлаш осон қурилма, деди.

iPhone 14

Энг мураккаб тузилишли қурилмалар — Samsung Galaxy Z Fold 4 ҳамда Galaxy Z Flip 4. Буклама смартфонларни таъмирлаш пайти синдириб қўйиш эҳтимоли катта, қолаверса эҳтиёт қисмлари қиммат. Samsung қурилмаларининг ташқи дисплейлари 500 доллар туради.

Samsung Galaxy Z Fold 4

Конструкция томонлама энг инновацион қурилма сифатида блогер мураккаб ёруғлик индикацияси тизимига эга Nothing Phone 1 ни тилга олди.

Nothing Phone 1

Ички компонентлари мантиқан энг тўғри жойлашган қурилма эса — Google Pixel 7 Pro.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг