Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ерга Эйфел минораси катталигидаги астероид яқинлашади

Ерга Эйфел минораси катталигидаги астероид яқинлашади

Фото: «Yandex»

«Daily Record» NASAга асосланиб хабар беришича, шу йилнинг 11 декабрь куни 4660 Nereus астероиди Ердан 3,9 млн. км. олисликда учиб ўтади.

Фазовий тош (астероид)нинг узунлиги тахминан 330 метр, яъни Париждаги Эйфел минораси (324 метр)дан каттароқ.

4660 Nereus — NASA лабораторияси томонидан «потенциал хавфли» дея таснифланган фазовий объект. Бироқ 3,9 миллион километр — Ер ва Ой оралиғидаги масофадан 10 карра олисроқ, шу боис астероиднинг бу сафари сайёрамизга хавф туғдирмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг