Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эркинжон Турдимов ўзининг шахсий сайтини очди

Эркинжон Турдимов ўзининг шахсий сайтини очди

Эркинжон Турдимов сайти логоси.

Ижтимоий тармоқларда фаоллиги билан ажралиб турувчи Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ўзининг turdimov.uz сайтини ташкил этди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар берди.

Шу йилнинг июль ойида Самарқанд вилоятига раҳбар бўлиб келган Эркинжон Турдимов аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида телеграм мессенжери орқали мурожаатларни қабул қилишни бошлаган эди. Декабрь ойигача телеграм орқали 3200 га яқин мурожаат келиб тушиб, уларнинг аксарияти ўз вақтида ечим топган.

Шунингдек, вилоят телевидениесида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар раҳбарларининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотларини йўлга қўйди. Ушбу кўрсатувлар бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг фейсбукдаги саҳифасида намойиш этиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича, turdimov.uz сайтида Самарқанд вилоятидаги янгиликларни ёритиш, халқ фикрининг бериб боришга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг