Эркинжон Турдимов тиббиёт ходимлари билан учрашди
![Эркинжон Турдимов тиббиёт ходимлари билан учрашди](https://xabar.uz/static/crop/3/6/920__95_3658310921.jpg)
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов вилоят тиббиёт ходимлари билан учрашди. Бу ҳақда «Zarnews.uz» хабар берди.
Учрашувда туман ва шаҳарлардаги тиббиёт муассасаларида беморлар учун яратилган шароитларга танқидий баҳо берилди. Жумладан, Пайариқ туман тиббиёт бирлашмасининг Челак шифохонасида иситиш тизимининг ишламаслиги, Самарқанд шаҳар марказий шифохонаси ва оилавий поликлиникаларда оддий муолажаларни бажариш учун ҳам етарли имконият йўқлиги қайд этилди.
– Энди бу соҳа ходимлари ҳам эскича иш услубларидан воз кечиб, замон талабларига мос фаолият кўрсатиши лозим. Асосий мақсад – халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, уларнинг тизимдан розилигига эришиш бўлиши керак, — деган ҳоким.
Тадбирда мутасадди ташкилотлар, жамоатчилик вакиллари жалб этилган ҳолда вилоятдаги барча туман, шаҳар тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилиши, бу иш келгуси ҳафтада Пахтачи туманидан бошланиши таъкидланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter