Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон АҚШ билан сулҳ пайтида қанча пул ишлагани айтилди

Эрон АҚШ билан сулҳ пайтида қанча пул ишлагани айтилди

Фото: Эксперт

Эрон АҚШ билан сулҳ тузиш даврида портларга чекловларнинг юмшатилишидан фойдаланиб, 5-6 миллиард долларлик нефт сотишга муваффақ бўлди. Тахминан 70 миллион баррел нефт экспорт қилинди, деб хабар беради The Wall Street Journal саноат таҳлилчиларига таяниб.

WSJ июн ойи охиридан бери Малайзиянинг шарқий қирғоғидаги сувларга тахминан 20 та Эрон танкери кела бошлаганини таъкидламоқда. Нашрнинг ёзишича, Теҳрон нефтни Малайзия ҳудудий сувларидан ташқаридаги бошқа кемаларга ўтказиш орқали санкцияларни четлаб ўтиш учун таниш схемадан фойдаланмоқда.

Кейин мазкур нефт Хитойдаги хусусий нефтни қайта ишлаш заводларига ҳам ташилади. Таҳлилчиларнинг фикрича, Осиё сувларида Эрон кемаларининг кўпайиб бориши яқин келажакда Теҳрон учун бир неча миллиард доллар қўшимча даромад келтириши мумкин.

18 июн куни АҚШ ва Эрон ўзаро англашув меморандумини имзоладилар ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатдилар. Мамлакатлар 8 июл куни қуролли тўқнашувни қайта бошладилар. АҚШ Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини Ҳўрмуз бўғозида кемаларга ҳужум қилишда айблаганидан кейин сулҳ бузилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг