Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда «Instagram» блокланмоқда

Эронда «Instagram» блокланмоқда

Фото:«Blogcomunicando.com.br»

Эрон Ислом Республикаси бош прокурори ёрдамчиси Муҳаммад Мусаддиқ мамлакатда яқин кунларда «Instagram» ижтимоий тармоғига тақиқ қўйилиши ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. Бу ҳақда «Анадолу» ахборот агентлиги хабар берган.

Муҳаммад Мусаддиқнинг сўзларига кўра, мамлакатда айрим санъаткорларнинг муҳтожларга кўмак бериш баҳонасида ижтимоий тармоқни маблағ тўплаш воситасига айлантириб олгани «Instagram»ни чеклашга асосдир.

Эронда «Facebook», «Twitter», «Telegram» каби ижтимоий тармоқлар ҳам блокланган. 

Бугунги кунда Эрон аҳолисининг 23 фоизи «Instagram» ижтимоий тармоғи орқали ахборот алмашади. Чекловга қадар 55 фоиз эронлик «Telegram»дан фойдаланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг