Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронда автобус жарга қулаши натижасида 19 киши ҳаётдан кўз юмди

Эронда автобус жарга қулаши натижасида 19 киши ҳаётдан кўз юмди

Фото: «Tengrinews.kz»

Эроннинг Мозандарон вилоятида автобус йўл транспорт ҳодисасига учраши натижасида 19 киши ҳаётдан кўз юмди, 24 киши турли даражада жароҳатланди. Бу ҳақда «Mehr» агентлиги хабар берган.

Ҳодиса пайшанба куни эрта тонгда содир бўлган. Автобус ағдарилиб кетган ва жарликка қулаган.

Шикастланганлар шифохонага етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг