Эртага икки нафар профессионал боксчимиз рингга кўтарилади
![Эртага икки нафар профессионал боксчимиз рингга кўтарилади](https://xabar.uz/static/crop/3/9/920__95_3936720813.jpg)
Эртага, 29 июль куни Филиппинда профессионал боксчилар ўртасида бокс кечаси ўтказилади. Унда мамлакатимиз шарафини Улуғбек Собиров ва Жасур Аҳмаджонов (5-0-0) ҳимоя қилади, деб хабар бермоқда «Sports.uz».
Профессионал боксда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида зафар қучган Улуғбек Собиров мезбон боксчи Деннис Падуага (11-14-2) қарши рингга кўтарилади.
Шунингдек, яна бир боксчимиз Жасур Аҳмаджонов эса филиппинлик Родел Венчеслао (12-16-1) билан рақобатлашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter