Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эшак гўшти сотган қассоб иқрори (видео)

Эшак гўшти сотган қассоб иқрори (видео)

Фото: «Kabarlar.org»

Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилинишича эшак гўштини сотиш билан шуғулланган «тадбиркорлар» фаолияти акс этган видеолавҳа пайдо бўлди. Анонс экани айтилган видеолавҳада катта эҳтимол билан 2017 йилнинг декабрида жамоатчилик ўртасида катта шов-шувларга сабаб бўлган жиноят иши тарихи баён қилинади.

 

Мавзуга доир:
Эшак гўшти можароси: энди колбасалардан воз кечамизми?


Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг маълум қилишича, сўнгги пайтларда бот-бот қулоғимизга чалинаётган «Эшак гўшти воқеаси» энди Фарғона вилоятида ҳам миш-мишларга сабаб бўлди. Фарғоналиклар орасида тарқалган дув-дув гаплар, афсуски, ҳақиқат бўлиб чиқди.

Воқеалар тафсилотини «Қонун номи билан» кўрсатувининг 23 март куни соат 18:00да «Ўзбекистон-24» телеканалида эфирга узатиладиган навбатдаги сонида томоша қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг