Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эшак ўғирлаб сўйиб, терисини сотиш билан шуғулланган яна бир жиноий гуруҳ фош этилди

Эшак ўғирлаб сўйиб, терисини сотиш билан шуғулланган яна бир жиноий гуруҳ фош этилди

Фото: «м.лалафо.кг»

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг Мингчинор қишлоқ фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида судланувчилар А.Б., Н.И., А.Ҳ. ва Ў.Қ. нинг қилмишига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди раиси З.Худойбердиев хабар берди.

Уюшган гуруҳ аҳолининг эшакларини ўғирлаш ва сўйиб, терисини ўртача 150 минг сўмдан пуллаш билан шуғулланиб келгани аниқланган. Жумладан, Пахтакор туманидаги «Чўлдаги лола» фермер хўжалиги даласида юрган, Э.Қосимовга тегишли бўлган икки эшакни ўғирлаб кетишган. Шунингдек гуруҳ аъзолари жабрланувчи Ш.Муҳиддиновнинг Пахтакор туманидаги «Яшил бўстон япроғи» фермер хўжалиги ер майдони четига боғлаб қўйилган эшакни ҳам ўғирлаб кетганлар. Эшак эгаси эрталаб эшаги ўз ўрнида йўқлигини билиб, атрофни излаб кўрган, лекин топа олмагач, атрофдагилардан сўраган.


Мавзуга доир: Жиззахда эшакфурушлар устидан ҳукм ўқилди


Маҳаллада яшовчи ёш болалардан бири келиб унга даланинг четида гўшт борлигини айтганида у эшагини оёғидаги ипидан танийди ва уни кимдир сўйиб, терисини ажратиб олиб кетганини аниқлайди. Бу иш ҳам мазкур жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилгани ўз тасдиғини топди.

Суд судланувчилар А.Б., Н.И., А.Ҳ., Ў.Қ.ни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан айбли деб топди ва 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади. Шунингдек уларнинг ойлик иш ҳақининг 30 фоизи давлат даромадига ушлаб қолинади.

Тайинланган жазони жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўташ белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг