Евро 20 ёшда (фото)
Европанинг ягона валютаси — евро 1999 йилнинг январида муомалага киритилган.
Дастлабки уч йил евро нақд пул кўринишида бўлмаган.
Еврозонага дастлаб ЕИнинг 15 мамлакатидан 11 таси кирди. Валюта иттифоқи тузиш ҳаракати 1969 йилда Франция ГФР, Италия, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург иқтисодий ва валюта иттифоқи тузиш ташаббусини тасдиқлаганидан сўнг бошланган. Орадан 10 йил ўтиб валюта айирбошлаш механизми ишга тушди, Европа иқтисодий ҳамжамияти (ЕИ дан олдинги ташкилот)га аъзо мамлакатлар валюта курслари бир-бирига боғлаб қўйилди.
1998 йили Брюсселда ягона валюта киритилишига қанча вақт қолганини кўрсатувчи соат ўрнатилди.
Евро $1,1747 нисбатда муомалага чиқарилди. Евро дастлабки икки йилда анча кучсизланди. Долларга нисбатан энг юқори курси 2008 йил 18 июлида кузатилди: 1 евро — 1,6 доллар.
Еврогача немис маркаси энг кучли Европа пули эди.
2002 йил январида евро қоғоз пул шаклида чиқди. Банкноталар дизайни танловида Австрия миллий банки рассоми Роберт Калина ғолиб чиқди.
Еврозона қатнашчилари сони 11 тадан 19 тага етди. Еврога ўтган охирги мамлакат — Литва (2015 йил).
Еврозона мамлакатларида 340 миллион атрофида аҳоли яшайди. Евро дунё валюта бозоридаги савдо ҳажми бўйича АҚШ долларидан сўнг иккинчи, муомаладаги банкноталар ва тангалар ҳажми бўйича эса биринчи ўринда (ЕМБ маълумоти бўйича 1,2 трлн. евродан ортиқ).
Европа марказий банки биринчи раиси голланд Вим Дузенберг (суратда: чапда) эди. Тўрт йиллик бошқарувдан сўнг 2003 йили унинг ўрнини француз Жан-Клод Трише (суратда: ўнгда) эгаллади ва ЕМБни 8 йил бошқарди.
Сиёсатчилар ўз мамлакатлари муммоларида еврони айблашса-да, Европа аҳолиси ушбу валютани интеграциялашувнинг ажралмас қисми сифатида кўрмоқда. «Eurobarometer» сўровномасига кўра, еврони қўллаб-қувватловчилар аҳоли ўртасида 74 фоиз, қаршилар эса 20 фоиздан кам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter