Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европа Иттифоқи Венгрияни йирик жаримага тортди

Европа Иттифоқи Венгрияни йирик жаримага тортди

Европа Иттифоқи адлия суди Венгрияни 200 миллион евро жаримага тортди, шунингдек, муҳожирларни қабул қилиш бўйича умумевропа қоидаларини бузиш билан боғлиқ аввалги суд қарорларини бажаришдан бош тортгани учун мамлакатни ҳар бир кечиктирилган кун учун 1 миллион евро тўлашга ҳукм қилди.

Бу ҳақда суд матбуот хизмати хабарида айтилган.

«Бу Европа қонунчилигининг мисли кўрилмаган ва жуда жиддий бузилиши. Европа Иттифоқи Адлия суди Венгрияни 200 миллион евро ва кечиктирилган ҳар бир кун учун бир миллион евро миқдорида жаримага ҳукм қилди», — дейилади материалда.

11 июнь куни Financial Times газетаси «Бухарестнинг тўққизлиги» вакиллари Будапештнинг Украина бўйича позицияси туфайли Венгрияни уюшмадан чиқариш имкониятини кўриб чиқаётганини ёзди. FT маълумотларига кўра, сўнгги учрашувларда Венгрия гуруҳнинг Украинага ёрдамни ошириш зарурати ҳақидаги хулосаларига, шунингдек, Киевга ҳарбий ёрдамни оширишга қаратилган НАТОнинг ҳар қандай қадамларини қўллаб-қувватлашга вето қўйган.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбан бошчилигидаги Венгрия ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдам ва Россияга санкциялар борасида Европа давлатларига мухолиф бўлиб келади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг