Фарғона туманига кучли сел келди
Кеча, 25 июль куни Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудида сел оқимлари кузатилди.
Жала ёмғир ва дўл ёғиб ўтиши оқибатида Фарғона тумани Шоҳимардон МФЙ ҳудудида жойлашган Қуркул сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғи тоғ-адирликларидан соат 15:30 да жала ёмғир ва дўл ёғиши оқибатида 4-5 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, қишлоқ врачлик пункти ҳовлиси ҳамда 4 та аҳоли ҳовли жойларини қум-тош билан тўлдирган.
Шунингдек, Фарғона тумани «Ёрдон» МФЙ ҳудудида жойлашган Букан сел йўлидан соат 15:30 да 1,5-2 м3/с сел оқимлари вужудга келиб, аҳоли ва ҳудудларга зарар етказмаган ҳолда сел йўлидан оқиб ўтган.
Билдирилишича, ҳозирда ФВВ ходимлари томонидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли орасида жабрланганлар йўқ, дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter