Фарғонада ота ўз қизини ўлдириб қўйди
2022 йил 4 июнь куни Учкўприк тумани, Турғоқ қишлоғида яшовчи фуқаро Қ.Ш. вояга етмаган қизи (2006 й.т., мактаб ўқувчиси) тунги вақтларда «Спарк» машинасида бир йигит билан яширин равишда учрашувга чиққанини билиб қолган.
Ушбу ҳолатдан ғазабланган ота қизининг бошига бир неча маротаба урган. Олган тан жароҳати таъсирида қиз ҳушини йўқотган.
Ота қизи юзига сув сепиб, ҳушига келтирган ва бошқа ўша йигит билан гаплашиб юрмаслигини тайинлаган.
Шундан сўнг, қиз ётоқхонасига кириб кетган ва олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Учкўприк тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter