Фарғонада таксичи ваҳшийларча ўлдириб кетилди
2021 йил 19 июль кунидан 20 июль кунига ўтар кечаси Қува тумани «Каркидон» сув омбори ҳудудида қотиллик жинояти содир этилди.
Қайд этилишича, 20 июль куни Қува тумани, Толмозор МФЙ, Толмозор қишлоғида жойлашган «Мухаммадсайид Озодбек» боғдорчилик фермер хўжалиги ер майдонида тахминан 40-45 ёшлардаги эркаккиши бош ўнг чакка қисми жароҳати билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу шахс 1975 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, Тошлоқ туманида яшовчи А.А. экани аниқланган.
Дастлабки тергов олди текшириш ҳаракатлари давомида тўрт нафар ёш йигит (уларнинг икки нафари ўқувчи) – Т., Д., Н. ва М.лар Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида жойлашган марказий бозор олдида кўришиб, у ерда Н. шерикларига узоқроқ ерга боришларини айтиб, такси чақиришини, такси ҳайдовчисини пул маблағларини, уяли телефони ва автомашинасини олиб қўйишларини мақсад қилишиб, Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида жойлашган кўп қаватли 156-уй олдида спиртли ичимлик истеъмол қилишган.
Шундан сўнг, улар биргаликда Фарғона шаҳар, Киргули мавзеси 21-сонли умумий ўрта таълим мактаб қаршисидаги «Лимон» савдо дӯкони сотувчиси олдига келиб, унинг телефонидан фойдаланиб такси чақирган.
Такси автомашинаси «Лимон» савдо дўкони олдига келганида, тўрталаси таксига ўтириб, Қува тумани ҳудудида жойлашган «Каркидон» сув омборига боришини айтиб, 150 000 (бир юз эллик минг) сўм пул беришга келишишган.
Манзилга етиб боргандан сўнг ҳайдовчига Н. кўнгли беҳузур бўлаётганини баҳона қилиб, автомашинадан тушиб, ўзи билан олиб келган ўткир тиғли жисм – «қайчи» билан ҳайдовчининг ўнг бўйин қисмига уриб, ҳайдовчи пастга тушгандан сўнг, қолган шериклари билан унинг юз қисмига ердаги тошлар билан уриб, оёқ қўллари билан тан жароҳати етказишган ва ҳайдовчини у ерда хушсиз ҳолда қолдириб, «MI NOTE PRO» русумли уяли телефонини қўлга киритиб, «Нексия 3» русумли автомашинани бошқариб, Фарғона шаҳри Қиргули мавзесига олиб келиб, янги Аср кўчаси 178-уй олдида қолдириб кетишган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбири давомида гумон қилинувчиларнинг яшириниб юрган жойи аниқланиб, ЖҚБ ходимлари томонидан ушланган.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.
«Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 19 июл куни 15-16 ёшли болалар 45 ёшли таксичини ваҳшийларча ўлдириб далага ташлаб кетишганлиги ҳақида хабарлар тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан 20 июль куни Фарғона вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 164 (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 4 нафар шахс (3 нафари вояга етмаган) гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади прокуратура хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter