Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғонада ЙТҲ оқибатида 2 нафар ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларида Қўқон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5 киши вафот этганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ маълумот берди.

Маълум бўлишича, бугун 22 апрель куни соат 08:00 ларда берилган дастлабки хабарга кўра, ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.Т «Gentra» русумли автомашинани шаҳарнинг Туркистон-Пўстиндўз кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб келаётган вақтда, 1972 йилда туғилган Б.Х бошқарувидаги «Mersedes-benz» русумли автомашина 2-даражали йўлдан чиқиб келиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада «Mersedes-benz» автомашинасида бўлган 2 нафар йўловчилар оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳайдовчилар А.Т ва Б.Х.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг