Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Финал: Қозоғистон қақшатқич зарбага учради

Финал: Қозоғистон қақшатқич зарбага учради

Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлади. Қозоғистон (3 олтин, 6 кумуш, 3 бронза) эса чемпионатда иккинчи бўлди.

Эътиборлиси, финалга Қозоғистондан 9 нафар, Ўзбекистондан эса 7 нафар боксчи етиб келганди.

Шулардан беш нафари ўзаро тўқнаш келишди ва ушбу «дерби»да тўрт нафар вакилимиз ғалабага эришди.

Умуман олганда, мусобақа якунига кўра, йигитларимиз 5 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Чемпионатда ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз рўйхати:

Олтин медал:
-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев
-75 кг: Саиджамшид Жафаров
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Кумуш медал:
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов

Бронза медал:
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров
-60 кг: Адҳамжон Мухиддинов
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг