Финалга чиққан етти боксчимиздан олти нафари ғолиб бўлди
Кеча бокс бўйича Францияда бўлиб ўтган халқаро турнирда саккиз боксчимиздан етти нафари финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Улар олтита олтин ҳамда биттадан кумуш ва бронза медалига сазовор бўлишди, деб хабар берди «ЎзА».
Нуфузли турнирда ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлубиятга учратган Абдулхай Шорахматов, Шукур Раҳимов, Алиёр Норалиев, Фазлиддин Мелибоев, Одилжон Аслонов, Сардор Ёрмуҳаммедов олтин медални кўлга киритди.
«А» синфига мансуб бўлган турнирнинг 81 килограмм вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Мадиёр Саидраҳимов кумуш, вазни 91 килограммдан ортиқ бўлган Улуғбек Мубинов эса бронза медаль билан тақдирланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter