Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фирибгарлик! Алдоқчилик... Асло бундай эмас!

Фирибгарлик! Алдоқчилик... Асло бундай эмас!

Биз нимани қандай гапирсак, бу фавқулодда жуда муҳимдир. Гап шундаки, одамлар ҳар биримизни сўз захирамизнинг ҳажми қанча эканлиги, ғоя ва фикрларимизни қандай ҳолатда ифодалашимизга қараб баҳолашади. Аммо биз сўзларимизнинг ҳолатидан фарқ қилган ҳолда бошқаларда қандай таассурот қолдирган бўлсак, ўзимизга ҳам шундай кўринишимиз керак. Бошқалар бизни қай тарзда қабул қилиши муваффақиятга эришиш йўлида муҳим омил ҳисобланади.

Американинг энг пешқадам савдогарларидан бири жуда қиммат гольф клублар тармоғини ўзининг машиналари турадиган йўл ёқасига жойлаштирган. У бу масканга тез-тез бориб туради. Аммо умрида бирор марта гольф ўйнамаган. Шунга қарамай, бизнесига халақит берадиган ҳар қандай чигалликларни ўз йўлидан олиб ташлаш учун клубларидан ниҳоятда унумли фойдаланади.

У қанчалик муваффақият қозонган бизнесмен сифатида таассурот қолдирган бўлса, гольф ўйинига ҳам вақтини шунчалик кўп ўтказгандай кўринади. Агар ўйнашга таклиф этишса, қандайдир бой ва машҳур шахс билан учрашув тайинлаганини айтиб баҳона қилади ва ўзини ўйинга бошламайди. Акс ҳолда сири фош бўлиб қолади-да.

Хўш, бу фирибгарликми? Алдоқчиликми? Ўзгалар кўзига чўп суқиб олишми?.. Йўқ! У – савдо соҳасида энг муваффақият қозонган савдогар! Аммо савдо жуда муваффақиятли кетиши ва ўзининг шахсини юқорига кўтариш учун бошқалар кўзига шундай кўринишни хоҳлайдики, бунинг ҳеч кимга зарари йўқ. Ва унинг савдоси гуллаб-яшнайди.

Шахсан менда бундай усуллардан фойдаланишга мутлақо зарурат бўлмаган. Аниқроғи, ўз мавқеимни ошириш учун бошқаларнинг кўзига бошқача кўринмаганман. Балки сизда ҳам шундайдир? Аммо ишим янада яхши кетиши учун буни зарур деб ҳис этсам, албатта қўллаган бўлардим, ахир менда ҳам балки ўша бизнесменники каби иш зўр кетиши мумкин-да!

Камина турли ҳаётий вазиятларда фикрлайдиган минглаб одамлар билан ишлаб, шуни англадим: инсон вужуди ниҳоятда мураккаб бўлиб, унга таъсир этувчи усуллар ғоятда хилма-хил ва чалкаш. Шу билан бирга, бу инсон шахсининг типига, унинг олдинги ҳаётий тажрибасига асло боғлиқ эмас.

Агар мен ўзимни алдаш ёки бошқа кишиларни ҳақоратлаш, камситиш ҳисобига асосланган хулқ-атвор чизиғида тутсам ёки айнан шу тарзда қандайдир бошқа усул билан улардан фойда чиқариб олишга уринсам, дунёдаги энг пасткаш кишига айланардим. Аммо ўзининг «мен»ига асосланган ахлоқий чизмани айрим кишиларга тавсия этган бўлардим. Чунки у ваҳима, қўрқувлар ҳамда жуда кўп одамларни қуршаб олган қашшоқлик билан боғлиқ психологик комплекслардан халос бўлишга ёрдам беради.

Шогирдларимдан бири ҳаётни суғурталаш бўйича агент бўлиб, саккиз каратли бриллиант кўзли узук тақиб юради. Бу унга мижозлар билан гаплашаётганида, ўзига хос тумор бўлиб хизмат қилади. Шогирдим ўзи ишлаётган маскандаги суғурта компаниясининг бошқа барча ходимлари орасида энг кўп шартнома ҳужжатларини сотишга муваффақ бўлади.

Бир оз вақт олдин у ўзининг бриллиант узугига янги гардиш қўйдириш учун заргарга берди. Бу ишга икки кун кетди. Шу вақт мобайнида суғурта агенти аввалги кунларга нисбатан кўпроқ ишлади, аммо бирорта шартнома тузишга муваффақ бўлмади. Ўзининг айтишича, у бўлажак харидор билан гаплашаётганида, бармоғига қараган, шунда қандайдир ички овоз: «У сотиб олмоқчи эмас, сотиб олмоқчи эмас», дегандек эшитилган.

Ички сокин овоз ҳақ бўлиб чиқди; у ҳеч нима сота олмади. Узугини олгач эса, биринчи куннинг ўзидаёқ олтита суғурта шартномасини сотди.

Агар мен бармоғимда саккиз каратли бриллиант узук тақиб одамлар билан гаплашсам, ўзимни жуда ноқулай ҳис қилардим. Ана шунда фаол ҳаракат қилиш ўрнига кўз олдимда «эго»м, яъни ўзлигим мени пастга урган бўларди. Аммо барибир худди суғурта агентларига шу усулдан фойдаланишни тавсия этаман. Улар ўз-ўзини баҳолашда сунъий қўзғатгичларга муҳтож бўладилар.

Ўз-ўзига баҳо беришни оширишнинг энг самарали усулларидан бир шуки, сиз бир кишини танлайсиз, токи бойлигингиз уникига тенг бўлиши ёки ошиб кетишни исташингиз лозим. Бу одамнинг ютуғидан шахсий ютуқларингиз учун саноқ нуқтаси сифатида фойдаланинг.

Масалан, бу инсон сизнинг рафиқангиз бўлиши мумкин. Ўзаро муносабатларингиз уйғун ҳамда мақсад бирлиги сизларни бирлаштириб турган бўлса, бундай ҳамкорликда жамланган куч биз тасаввур қилганимиздан кўра, муваффақият сари тезроқ олиб бориши мумкин.

Агар ҳамкасбларингиз шунга қодир бўлса, сизнинг «эго»нгизга ҳаракат қилиш учун ажойиб қўзғатиш бағишлаши мумкин. Атрофингизни ўраб олган кишилар аслида сизни кўз олдингизда руҳлантириб, юксакка кўтармоқчи, асло ерга урмоқчи, камситмоқчи эмас. Сизни ҳеч нарсага яроқсиз одам деб деб ҳис қилишга мажбур этмоқчи ҳам эмас. Шунга ишонинг.

Вақти-вақти билан бизнинг «эго»миз рағбатлантиришга муҳтожлик сезади. Бунинг учун ҳар қандай айёрликдан фойдаланинг. Борди-ю, ўзингизни баланд кўтариш учун бирорта майда-чуйда безак зарур бўлиб қолса, тезда сотиб олинг. Ўзингизга баҳо беришни ошириш учун фойдаланадиган ушбу воситаларингиз ҳеч кимга зарар бермайди, аксинча сизга фойда келтиради, яъни тўғри иш қилган  бўласиз.

Ўзингиз тўғрингизда яхши фикрда бўлсангиз, ҳар қандай инсон билан учрашган тақдирингизда ҳам, бу барча учун очиқ-ойдин намоён бўлади. Ва ёдингизда бўлсин, навбатдаги сиз учратган киши ҳам айнан шундай шахс бўлиб, муваффақият пиллапояларидан юқорига чиқишингизда сизга ажойиб туртки бериши эҳтимолдан холи эмас.

(Наполеон Хилл китобидан)

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг