Фоторепортаж. Журналистлар — Пайғамбар оролида
Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари бошқармаси ташаббуси билан телевидение, блогерлар, босма оммавий ахборот воситалари ва интенет нашрлари ходимлари иштирокида ташкил этилган медиа-тур давом этмоқда.
Кеча, 30 март куни журналистлар Ўзбекистон - Афғонистон чегарасига яқин ҳудуддаги Пайғамбар оролига сафар қилдилар. У ердаги чегара қўшинлари фаолияти билан танишдилар.
Тадбирнинг учинчи куни ҳам жуда мазмунли ўтиши мўлжалланмоқда. Бугун, 31 март куни, режага кўра, иштирокчилар чегара постидаги нонуштадан сўнг «Ҳаким ат-Термизий» зиёратгоҳига ташриф буюрдилар. Шундан сўнг ОАВ ходимлари Термиз чегара ҳудудида бўлиб, катерлар базаси, музей билан танишдилар, чегаранинг сув ҳудудини кўздан кечирдилар.
Шундан сўнг каюталарда журналистлар ва ҳарбийларнинг ҳамжиҳатликдаги тушлиги режалаштирилган. Куннинг иккинчи ярмида медиа-тур қатнашчилари Термиз аэропортига келиб, махсус самолётда Тошкентга қайтадилар.
Таъкидлаш жоиз, ДХХ Чегара қўшинларининг ташаббуси билан уюштирилган бу тадбирлар журналистлар ва умуман халқимиз учун кутилмаган совға бўлди. Бир муддат муқаддам ҳарбийлар, айниқса, чегарачилар фаолиятига оид маълумотлар жуда кам эди. Медиа-турда тақдим этилган ва ОАВ ходимлари томонидан ёритилган маълумотлар орқали сарҳадларимиз ишончли қўлларда эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter