Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франция Австралияни мағлуб этди (видео)

Франция Австралияни мағлуб этди (видео)

Фото: «Getty Images»

Бир неча дақиқа олдин «Қозон Арена»да жаҳон чемпионатининг «С» гуруҳидан ўрин олган Франция ҳамда Австралия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Қизиқарли ва кескин курашларга бой кечган учрашувда французлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айтиш керакки, учрашувда Антуан Гризманн жаҳон чемпионати тарихида видеотакрордан сўнг белгиланган илк пенальтини голга айлантирган футболчи бўлди. Гол 58-дақиқада амалга оширилди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Еденак ҳисобни тенглаштирди. Франциянинг ғалаба голига эса Погба муаллифлик қилди. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, чизиқдан ичкари томонга тушди.

Франция – Австралия 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 58, пенальти Гризманн, 1:1 – 62, пенальти Единак, 2:1 – 80 Погба.
Франция – Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Толиссо (Матюиди, 78), Канте, Погба, Мбаппе, Гризманн (Жиру, 70), Дембеле (Фекир, 70).
Австралия – Райан, Рисдон, Сэйнсбери, Миллиган, Бехич, Лекки, Единак, Муй, Круз (Арзани, 84), Рогич (Ирвайн, 72), Нэббаут (Юрич, 64).
Огоҳлантиришлар: Лекки (13), Рисдон (57), Толиссо (76), Бехич (87).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг