Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фуқароларга тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа

Фуқароларга тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатилади – лойиҳа

Ҳукуматнинг «Жисмоний шахсларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси билан фуқароларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланмоқда.

Бунда:

  • жисмоний шахснинг доимий яшаш ёки вақтинчалик турган манзили ўзгарганда ихтиёрий равишда янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасаларига композит шаклда (битта мурожаат асосида) ҳисобга қўйиш;
  • давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш;
  • давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиблари белгиланмоқда.

Бунада ССВ Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 январга қадар ушбу қарор билан тасдиқланган регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминлайди.

Шунингдек, ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг