Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газ баллонларга оид янги қарор чиқарилгани инкор этилди

Газ баллонларга оид янги қарор чиқарилгани инкор этилди

Ижтимоий тармоқда транспорт воситаларига ўрнатиладиган газ баллонларга оид янги қарор ишлаб чиқилганлигини ва унга кўра, F1 серияли газ баллонлар яроқсиз деб топилганлиги ҳақида видео тарқалди.

«Ушбу тарқалган видео хабар нотўғри маълумот эканлигини, газ баллонларга оид хеч қандай янги қарор ишлаб чиқилмаганлигини маълум қиламиз», дейилади Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарида.

Шунингдек, 2022 йил 22, 23 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «HAVAS FOOD» МЧЖга тегишли «Самарқанд автомобиль» заводида сиқилган табиий газ ускуналари билан ишлаб чиқарилган «ISUZU NPR 82L KL5VAY» русумли юк автомобилларидаги газ баллонларида портлаш содир бўлганлиги сабабли фуқаролар ҳаёти ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу завод томонидан ишлаб чиқарилган барча «ISUZU NPR 82L KL5VAY» русумли юк автомобилларига ўрнатилган газ баллонларини навбатдан ташқари синовдан ўтказилаётганлигини маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ISUZUдаги газ баллони портлаши видеога тушиб қолганди. Ундан аввалроқ эса Жиззахда газ «заправка»да ВАЗ-2106 русумли автомобилда портлаш содир бўлгани, Янгийўлда эса «Нексия-2» машинаси газ баллони ичидаги одамлари билан портлагани, уч киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг