Газ ишлаб чиқариш 1-чоракда 1,7 млрд куб метрга камайди – стистика
2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистон саноатида ишлаб чиқарадиган тармоқ асосий улушни эгаллаб, 246,1 трлн сўм (85,1фоиз)ни ташкил этди. Бироқ энергия ресурслари, хусусан, табиий газ ишлаб чиқаришда пасайиш кузатилди.
Расмий маълумотларга кўра, мазкур даврда республикада 9,6 млрд куб метр табиий газ ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайганини англатади (2024–2025 йилларда 11 млрд куб метрдан ортиқ бўлган).
Газ билан бирга бошқа кўрсаткичларда ҳам ўзгаришлар бор:
– нефть – 157,3 минг тонна (2025 йил 1-чоракда 160,8 минг тонна атрофида);
– кўмир – 1,1 млн тонна (2025 йил 1-чоракда 1,2 млн тонна);
– газ конденсати – 242,3 минг тонна (2025 йил 1-чоракда 296,6 минг тонна).
Шу билан бирга, айрим қайта ишланган маҳсулотларда ўсиш кузатилди:
– автомобиль бензини – 313,2 минг тонна;
– дизель ёқилғиси – 280,9 минг тонна;
– портландцемент – 4,1 млн тонна.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter