Генерал-майор Исмоил Эргашев 73 ёшида вафот этди

Тошкентда Ўзбекистоннинг энг тажрибали ҳарбий бошлиқларидан бири, генерал-майор Исмоил Эргашев билан видолашув маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Спутник» хабар берди.
У 24 февраль куни 73 ёшида вафот этди. Марҳумни дафн этиш маросими Самарқанд вилоятининг қабристонларидан бирида бўлиб ўтди.
Дафн маросимида марҳумнинг қариндошлари ва яқинлари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фахрийлари, ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.
Маълумот учун, И.Эргашев 1945 йил 5 августда Самарқанд вилоятининг Челак туманида таваллуд топган. Узоқ йиллар давомида у Ўзбекистон Қуролли Кучларининг турли лавозимларида фаолият юритган.
Фаолият йилларида Исмоил Эргашев I ва II тоифали «Шон-шараф» ордени, шунингдек, «Жалолиддин Мангуберди» ордени билан тақдирланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter