Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда даҳшатли тошқин қурбонлари сони соат сайин кўпаймоқда (фото)

Германияда даҳшатли тошқин қурбонлари сони соат сайин кўпаймоқда (фото)

Фото: «News.myseldon.com»

Германиянинг Рейнланд-Пфальц ва Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатларидаги тошқинлардан сўнг қурбонлар сони 33 кишига етди, деб хабар берганди маҳаллий Bild таблоиди.

Жаладан энг кўп зарар кўрган Арвайлер (Рейнланд-Пфальц) ҳудудида 18 киши ҳалок бўлди. Шульд коммунасида олтита уй кучли ёмғир туфайли қулаб тушган.

Рейнланд-Пфальц ери ички ишлар вазири Рожер Левентцнинг сўзларига кўра, 50 дан 70 гача одам бедарак йўқолган.

Қутқарув ишларига фавқулодда хизматлардан ташқари бундесвер кучлари ҳам жалб қилинган.

Германия ғарбида рекорд даражадаги кучли ёмғир туфайли келиб чиққан сув тошқини қурбонлари сони 50 кишига етгани айтилмоқда.

Бу мамлакатда содир бўлган энг даҳшатли тошқинлардан бири ҳисобланади, деб ёзади Bild нашри Twitter орқали.

«Тўфон аллақачон 42 кишининг ҳаётига зомин бўлди. 50 дан 70 тагача одам бедарак йўқолган», — дейилади газетада. Маълумки, тошқин қўшни Бельгияга таъсир кўрсатди — у ерда камида тўрт киши ҳалок бўлди. Шунингдек, у Голландия ва Люксембургга ҳам таъсир ўтказган.

Германия канцлери Aнгела Меркель воқеага муносабат билдирди.

«Мен табиий офат ва тошқиндан зарар кўрган одамлар сонидан ларзага келдим. Мен ҳалок бўлганлар ва бедарак кетганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Қутқарувчилар ва фавқулодда хизмат ходимларига миннатдорчилик билдираман», — деди у.

Хабарларга кўра, сув одатдаги даражасидан 5,75 метрга кўтарилган — аввалги рекорд тошқиндан 2 метр баланд — ва яна кўтарилишда давом этмоқда. Маълумки, ўнлаб уйлар вайрон бўлган. Қутқарув операцияларига армия жалб қилинган — 400 га яқин ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг