Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда портлаш содир бўлди

Германияда портлаш содир бўлди

Фото:«Sabah.com»

Германиянинг Бремен шаҳридаги бир уйда содир бўлган портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Бремен полицияси маълумотларига кўра, портлаш Бремен шаҳрига қарашли Ҳачтинг туманидаги бир уйда бугун эрталаб содир бўлган.

Портлаш оқибатида 41 ёшли аёл ва 7 ёшли бола ҳамда қўшни уйдаги 70 ёшли кампир ҳалок бўлган. Портлашдан қўрққан кампирнинг юраги ёрилиб кетган.

Уйнинг томида содир бўлган портлашнинг сабаби ҳануз номаълум.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, портлаш оқибатида атрофдаги уйларга зарар етган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг