Абдуқодир Тошқулов: «Нега қизларимиз гул кўтариб чиқиши керак?»
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов хорижлик меҳмонларни адрас кўйлакда гул кўтариб, кутиб олишга ОТМ қизлари жалб қилинаётганига муносабат билдирди.
«Бизни вазир ўринбосаримиз ҳам катта хатога йўл қўйган. Энг ёмон кўрганим шу, хориждаги меҳмонларни кутиб олиш учун нега менинг гул қизларим, гул кўтариб чиқиши керак? У ерга ҳам ўзингизни фарзандингизни қўйиб кўринг. У бўйича алоҳида буйруқ қиламиз. Буни мажбурий меҳнатга тенглаштирамиз. Бу мажбурий меҳнатнинг бир кўриниши.
Яъни у қизлар хоҳлаб бораётгани йўқ. Совуқда, дарсдан чиқиб, тўгаракка бориш керак бўлган вақт ёки дам олиш вақти адрас кўйлакни кийиб гул кўтариб бориш қайси қизга ёқади? Бўлмаган нарса у. Таржимон бўлса тушунаман, туризмда ўқиса тушунаман. Стадионни тўлдириш учун ҳам талаба, фон учун талаба, фестиваль бўлса талаба… Ҳамма жой ҳуқуқий қолипга тушиши шарт. Талаба ўқиш керак. Керак бўлса тўйиб ухлаши керак, талабанинг шахсий ҳаётига аралашишга ҳаққимиз йўқ», — деди вазир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter