Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Google»да «idiot» (аҳмоқ) деб ёзилса Трампнинг суратлари чиқмоқда

«Google»да «idiot» (аҳмоқ) деб ёзилса Трампнинг суратлари чиқмоқда

Фото:«Searchengineland.com»

Бир гуруҳ ижтимоий тармоқда фаол бўлган инглиз фойдаланувчилар «Google» қидирувида «idiot» сўзи ёзилса, Дональд Трампнинг суратлари пайдо бўлишининг уддасидан чиқишди, дея хабар беради «Sabah.com» сайти.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Англияга ташриф буюрганида, унга қарши намойишлар уюштирилган эди. Намойишчилар орасида қўшиқчи «Greenday» ҳам бўлиб, у «Idiot» (аҳмоқ) сўзини баннерга ёпиштириб олган эди.

Бир гуруҳ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари «Google» қидирувига «idiot» сўзини ёзиш орқали Трампнинг суратларини чиқаришни уддалади.

Аслида «Google» қидирув алгоритмлари жуда қаттиқ назорат қилинади. Шунга қарамай, бир гуруҳ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз мақсадларига эришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг