Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гвинея собиқ президенти Камара 20 йилга қамалди

Гвинея собиқ президенти Камара 20 йилга қамалди

Фото: Arbat media

Гвинеянинг собиқ президенти Мусса Дадис Камара 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У қарийб 15 йил аввал содир этилган, мамлакат пойтахти Конакридаги стадионда 150 дан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келган ва 100 дан ортиқ аёлнинг номуси топталган инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топилди.

Конакрида бўлиб ўтган суд жараёнини Guinee Matin янгиликлар портали жонли эфирда узатди.

Прокуратура 60 ёшли собиқ президентни бир умрга озодликдан маҳрум этишни сўраганди. Камара билан бирга унинг атрофидаги ва ўша даврда ҳукумат ишларида фаолият юритган 11 шахс судга тортилди. Улардан етти нафари айбдор деб топилиб, 10 йилдан 18 йигача муддатга қамоқ жазосини олди.

Таъкидланишича, Камара президентлиги даврида ҳукумат тизимларида муҳим рол ўйнаган Клод Пиви сиртдан 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, уни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилган.

Маълумот учун: Мусса Дадис Камара давлат тўнтариши (2008) оқибатида Гвинея ҳукумати тепасига келган. Ҳозирги президент Мамади Думбуя ҳам худди шу йўл билан (2021) президент бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг