Ҳафталик об-ҳаво маълумоти: ҳарорат 38 даражагача ошади
Ҳафталик об-ҳаво маълумоти тақдим этилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво кузатилди. Фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
26−27 майда республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати +25…+30 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +33…+35 даражагача бўлади.
28 майда республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 2−3 даражага кўтарилади.
29−31 майда Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари +35…+38 даражагача кўтарилади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, 25−28 майда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Айрим жойларда кучли жала ёмғир ёғади, дўл ёғиши эҳтимоли бор. 25−31 майда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, 26−27 майда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзида 20−22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +26…+28 даража бўлади. 26 майда кечга томон ва 27 майда кун давомида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +16…+18 даража, кундузи 26 майда +28…+30 даража, 27 майда +26…+28 даража бўлади.
28−31 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат аста-секин +33…+36 даражагача кўтарилади. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади, 26−27 майда 10−12 м/с гача кучаяди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter