Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда тарқалган касаллик биз учун қай даражада хавфли? Врач изоҳи

Ҳиндистонда тарқалган касаллик биз учун қай даражада хавфли? Врач изоҳи

Ҳиндистонда кузатилаётган коронавирус инфекцияси мукормикоз билан бирга кечиши ўлим ҳолатининг кўпайишига сабаб бўлаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлмоқда. Бу биз учун қанчалик ҳавфли?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева ушбу саволга жавоб берди:

— Ҳа, афсуски, бугунги кунда дунё бўйича касаллик аниқланаётганларнинг 53 фоизи Ҳиндистон аҳолисига тўғри келаётгани ЖССТ томонидан эътироф этилмоқда. Мукормикоз ҳам ҳиндистонлик коронавирусга чалинганлар орасида аниқланаётгани ва ўлим ҳолатини кучайтираётгани тўғрисида ҳам маълумотлар бор.

Мукормикоз – бу замбуруғлар туркумига мансуб инфекцион омил бўлиб, у иссиқ ўлкаларда кўп учрайди. Инсон организмида касаллик учрашига сабаб иммунитетнинг пасайишидир, яъни коронавирус инфекцияси ҳам инсон иммунитетининг пасайишига кучли таъсир қилмоқда. Шу боис, коронавирус билан касалланганларда ҳам мукормикоз кузатилиш ҳолатлари учраб турмоқда.

Олимларнинг фикрига кўра, иккинчи омил антибиотикларни узоқ муддат ёки ноўрин қабул қилиниши иммунитет пасайишига таъсир қилади ва бу ўз ўрнида мукормикоз ривожланишини келтириб чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда аниқланган ушбу янги касаллик Россия ҳам етиб келгани айтилганди. 

Ҳиндистонда эса 18 май кунининг ўзида 267 мингдан ошиқ киши коронавирус билан касалланди, 4525 киши эса вафот этди. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг