«Ҳизбуллоҳ» Исроил шимолига «Катюша» ракеталарида ҳужум қилди
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроил шимолидаги ҳарбий базага «Катюша» ракеталари билан ҳужум қилди.
Ҳаракатнинг телеграмдаги баёнотида қайд этилишича, ҳарбий базага зарба Исроил томонининг Ливан жанубини ўққа тутишига жавобан амалга оширилган.
Баёнотда мамлакат шимолидаги Гатун казармасида жойлашган Исроил армиясининг 146-бригадаси «ўнлаб Катюша ракеталари билан нишонга олингани» қайд этилган.
Исроил томони Ливаннинг жанубидан Исроил шимолидаги Кабри ҳудудига 30 та ракета отилганини, қурбон бўлмаганини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter