Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўринбосарларига «Chevrolet Niva» берилади

Ҳоким ўринбосарларига «Chevrolet Niva» берилади

Фото: «newauto.kz»

Юртимизда 8-10 декабрь кунлари қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрамини нишонлаш режалаштирилган. Бу тадбирлар бугун Сурхондарё вилоятида бошланди, деб хабар бермоқда «ЎзА».

Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Фарғона, Тошкент вилоятларида байрам тадбирлари ва оммавий сайллар 9 декабрь кунига белгиланган. Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги ходимлари эса 10 декабрда байрам қилади.

Хабар қилинишича, Самарқанд вилоятида туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига «Chevrolet Niva» русумли хизмат автомашиналари топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг