Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“Ҳуқуқий ахборот кунлари”да фуқароларнинг муаммоларига ечим топилди

“Ҳуқуқий ахборот кунлари”да фуқароларнинг муаммоларига ечим топилди

2018 йилнинг 25-26 декабрь кунлари Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан “Тожик овул” маҳалласида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” номли тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тадбир давомида вилоят, туман ҳамда мутассади жамоат ташкилотлари (адлия, давлат хизматлари маркази, ҳокимият, ФҲДЁ, нотариус, адвокатлар, давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, комуннал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бошқалар) вакиллари томонидан фуқаролар “Сайёр қабул”и ташкил этилди. “Сайёр қабул” давомида ўнлаб фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгилаб олинди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича, “Томорқада кичик иссиқхоналарни ташкил этиш ва унда лимон етиштириш қоидалари” ҳамда “Қуён, товуқ кўпайтириш тартиби ва қоидалари” мавзуларида бизнес-тренинглар ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Бундан ташқари, кун давомида ҳудудда уйма-уй юриб, аҳоли билан суҳбат ўтказиш, уларга газ, свет, сувдан фойдаланиш, санитария-гигиена масалаларига риоя этиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун яратилаётган шарт-шароитларни тушунтириш ишлари олиб борилди. Юқоридаги масалалар юзасидан тайёрланган 10 дан ортиқ турдаги 5 00 дан зиёд буклет, флаер ва бошқа турли ёзма тарғибот материаллари тарқатилди.

26 декабрь куни тадбирлар давом эттирилиб, унда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, юз нафар фуқаро иш билан таъминланди. Аҳоли учун янги йил байрами арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркаси ташкил этилди. Баскетбол, волейбол, шашка, тош кўтариш, турникка тортилиш, арқон тортиш, кураш, югуриш мусобақалари ўтказилди.

Бундан ташқари, тадбир дастурига кўра болажонлар учун кўнгилочар театр томошаси, таниқли сўз усталари ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиши ўтказилди.
Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногирон фуқароларни моддий рағбатлантириш, газ плиталари, кир ювиш машиналари ва ногиронлик аравачалари топширилди.

Оғир шароитларда кун кечираётган оилалар, яроқсиз ҳолга келиб қолган уй-жойлар ва кўп йиллар давомида йиғилган долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилиши ушбу қишлоқ аҳолисида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни фақат телевизорда кўрсатиладиган чиройли тасвирлар эмас эканлигига балки ўзларининг ҳаётига доир реал ижобий ўзгаришлар эканлигига ишончини мустаҳкамлайди. Аслида мақсад ҳам шу халқнинг кўнглини олиш, унга хизмат қилиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг