Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зарифбой Ибодуллаевнинг видеомурожаатига жавоб қайтарилди

Зарифбой Ибодуллаевнинг видеомурожаатига жавоб қайтарилди

Профессор Ибодуллаев Зарифбой.

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳкамаларга сабаб бўлаётган профессор Ибодуллаев Зарифбойнинг видеомурожаати юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков «Ўзбекистон 24» телеканали орқали узатилган тўғридан-тўғри эфирда муносабат билдирди.

«Бугун очиғини айтишимиз керак, ижтимоий тармоқларда вакциналарнинг умуман ижобий таъсиридан кўра салбий таъсирини ёқлаб чиқадиган, тескари таъсирини оммага тушунтиришга уринаётган кимсалар пайдо бўляптики, бугунги кунда вакциналар жуда муҳим, керакли бир пайтда, бу одамларни фикрини, дунёқарашини ўзгартиришга ҳам олиб келяпти. Эътибор берайлик, Ўзбекистон-Хитой вакцинасини оладиган бўлсак, мана шу вакцина бўйича бугун турли хил миш-мишлар, ёлғон гап-сўзлар, бўҳтонлар пайдо бўлмоқда», деди у.

Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистон 5 млн.дан кўпроқ вакцинани ишлатди. Ишлатилган вакцинанинг 4 млн. дозадан кўпроғи Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигидаги ишлаб чиқарилган вакцина. Ҳаммаси бўлиб республикага 8 млн.дан кўпроқ доза вакцина олиб келинди.

«7,5 млн. дозаси Ўзбекистон-Хитой вакцинаси, 370 минг дозаси «Спутник V» вакцинаси, 710 минг дозаси AstraZeneca вакцинаси. Ўзбекистонга олиб келинган вакциналарнинг ҳаммаси бир хил вакцина – рекомбинат оқсил асосида тайёрланган вакциналар. Демак, Ўзбекистон ҳудудида қўлланилаётган вакциналар бу ҳам хавфсизлик, ҳам сифат нуқтаи назаридан тўлиқ талабларга жавоб берадиган вакцина.

Вакцина самараси, уни қўллаш ҳақида фикрларга келадиган бўлсак, минг афсуски ҳозирги пайтда эпидемиология, вируслогия, иммуналогия, юқумли касалликлар соҳаларидан узоқ соҳада ишлайдиган одамлар нимагадур бу иш билан машғул бўлишга одат қилди. Кейинги пайтларда ҳатто тиббиёт ходимлари ичида, тиббиёт ходимлари орасида вакциналарни қоралаб чиқиш, бунга эса асос сифатида вакциналарга шубҳа билан қараш, олдинга бир фикр сураётганлар бор.Биласизми, бир нарсага аниқлик киритадиган пайтимиз келди, балким биз у даражада урғу бермаганлигимиз учун ҳам кейинги пайтларда бу каби гапларни пайдо бўлишига асос қолган», – деди Нурмат Отабеков.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили касаллик авжига чиққан пайтда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорликни бошлади. ХХР Фан академиясига қарашли микробиолигия институти олимлари билан Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги илғор технологиялар маркази олимлари ҳамкорликда ишларни бошлади.

«Албатта бу ишларни ҳар биттасида тег негизида вакцинани яратиш бўлди. Охир-оқибат мана шу ҳамкорликда тайёрланган вакцина Ўзбекистон ҳудудига олиб келиниб ва Ўзбекистон ҳудудида 7 мингдан кўпроқ одамда клиник синовлари ўтказилган пайтда ҳам хитойлик 8 нафар эксперт 4 ой мобайнида Ўзбекистонда бўлди ва синов жараёнларида иштирок этди. Ҳар бир эмланган одам ҳақида улар маълумотга эга бўлди.

Вакциналарни амалиётга киритишдан аввал бу қўнгиллиларда синаб кўрилади. Ўзбекистонда синалган 7 минг вакцинани 3,5 мингги, яъни тенг ярми - бу плацебо. Плацебо - дегани у айнан вакцина эмас, лекин синов жараёнида самарани баҳолаш учун шундай усул қўлланилади. Қўлланиш натижасида вакцинанинг самарадорлиги 97,2 % деб ҳисобланди», – қайд этди Нурмат Отабеков.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг