ИИББ Тошкентдаги ҳайдовчилар жанжали бўйича баёнот берди

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни тахминан соат 15:45 да, «Cobalt» русумли автомашина ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этганлиги оқибатида жанжал юзага келган.
Натижада Cobalt» автомашинасининг йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси («Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter