Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ камерунликлар устидан тергов бошлади

ИИВ камерунликлар устидан тергов бошлади

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Камерун Республикаси фуқаролари томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан ушбу гумондорлардан жабр кўрганлардан ички ишлар бўлимларига ёки Тергов департаментига мурожаат қилиш сўралган. 

«Ҳурматли фуқаролар! Агар сиз фотосуратларда келтириб ўтилган шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ўзингизга яқин бўлган ички ишлар бўлимларига ёки 102 телефон рақамига, шунингдек Тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22 ва (71) 233-65-34 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг