Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ботир Қудратхўжаев ва Рустам Жўраев янги лавозимга тайинланди

Ботир Қудратхўжаев ва Рустам Жўраев янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарорига мувофиқ, Ботир Баҳромович Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президентнинг тегишли фармони ва қарори билан Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимидан озод этилди.

Аввалроқ Ички ишлар вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг