Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ижарада турган талабаларнинг ижара тўловини ярми давлат томонидан қопланади

Ижарада турган талабаларнинг ижара тўловини ярми давлат томонидан қопланади

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар масаласига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, бу масалани ҳал қилиш бўйича ҳукумат томонидан алоҳида дастур тайёрланмоқда. Унга кўра, бундай талабаларга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шу билан бирга, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади.

Молия вазирлиги томонидан ушбу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Президент шунингдек олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, молия вазири Темур Ишметов, ректорлар ва вилоят молия бошлиқларига икки ҳафта муддатда ижарада турган талабалар билан учрашиб, 1 майдан тўловларни амалга ошириш топшириғини берди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг