Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ирригация»га ўқишга киритиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

«Ирригация»га ўқишга киритиш учун 5 минг доллар сўраган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда фуқаро А.У. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, уни 5 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, шундан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг