Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ишчанлик қобилиятини яхшилайдиган маҳсулотлар маълум қилинди

Ишчанлик қобилиятини яхшилайдиган маҳсулотлар маълум қилинди

Инсон иш куни давомида ўзини бақувват ва тетик ҳис қилиш учун нималар истеъмол қилиши керак? Эндокринолог Мария Калошина бу ҳақда маълумот берди. 

Мутахассиснинг айтишича, мева ва ёғли балиқ истеъмол қилиш инсон танасининг ҳолатига фойдали таъсир кўрсатади. Мисол учун, олма кун бўйи энергия беради, апельсин кайфиятингизни кўтаради, банан юқори калий миқдори туфайли юрак фаолиятини яхшилайди, авакадо эса энергияга ижобий таъсир кўрсатадиган озуқа моддалари ва омега ёғ кислоталари билан таъминлайди.

Балиқ чарчоқни камайтирадиган кислоталарни ҳам ўз ичига олади. Улар, шунингдек, янада самарали мия фаолиятига ҳисса қўшади.

«Аммо рациондаги гўшт ёғсиз бўлиши керак. Товуқ ва курка гўшти маъқулроқ. Шундай қилиб, организм озиқ-овқат ҳазм қилиш учун қимматли энергияни беҳуда сарфламайди ва аксинча, сизга куч қўшади», - деди шифокор.

Мутахассис сабзавотларни ҳам унутмасликка чақирди. Агар бирор киши уларни ўз диетасига киритса, у улардан толалар, витаминлар ва минералларни олади. Эндокринолог дуккаклиларни магний ва калий манбаи, энергия манбалари сифатида донли маҳсулотлар ва қора шоколадни мисол қилиб келтирган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг