Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испания вазири Исроил ва Нетаняхуга жиддий айбларни қўйди (видео)

Испания вазири Исроил ва Нетаняхуга жиддий айбларни қўйди (видео)

Ионе Беларра

Испания ижтимоий сиёсат вазири вазифасини бажарувчи Ионе Беларранинг айтишича, Исроил Ғазо секторида «режалаштирилган геноцидни амалга оширмоқда».

Унинг сўзларига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу уруш жиноятларини содир этгани учун Халқаро жиноий суд (Гаага) олдида жавоб бериши керак.

Беларра ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида «АҚШ ва Европа Иттифоқини Исроилнинг жиноятларига шерикликда» айблади.

Сиёсатчининг таъкидлашича, у Фаластиндан келаётган кадрларни кўзларида ёш билан томоша қилади. Унинг сўзларига кўра, Исроил тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларни бомбардимон қилгани ва тинч аҳолини жамоавий жазолагани орқали халқаро ҳуқуқни бузган.

Беларра, «АҚШ ва Европа Иттифоқи нафақат бунга кўз юмибгина қолмай, балки Исроил давлатини инсон ҳуқуқларини бузувчи апартеид ва ишғол сиёсатида қўллаб-қувватлашини» қўшимча қилди.

Ҳамаснинг Исроил фуқароларига қарши ҳужумлари Исроил томонидан содир этилган жиноятларни оқлай олмаслигига диққат қаратган Беларра, Испания ва бутун Европа халқини Исроилга қарши норозилик билдириш учун кўчага чиқишга чақирди.

БМТ ҳам Исроилнинг Ғазони блокада қилиш қарорини қоралаб, бундай чоралар тинч аҳолининг қурбон бўлишига олиб келадиган «жамоа жазоси» эканлигини айтди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, агар тез орада ёрдам етказиб бериш учун хавфсиз йўлаклар очилмаса, Ғазо сектори гуманитар фалокатга юз тутади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг